ЎзА Ўзбек

18.12.2019 Чоп этиш версияси

Туркиянинг Караман вилоятида ташкил этилган сайёр сайловда ҳудуд ҳокими кузатувчи сифатида иштирок этди

Туркиянинг Караман вилоятида ташкил этилган сайёр сайловда ҳудуд ҳокими кузатувчи сифатида иштирок этди

Жорий йил 18 декабрь куни эрталаб соат 8:00 да (Тошкент вақти билан соат 10:00) Кўнё шаҳридаги Халқ кутубхонасида Ўзбекистон мадҳияси янграб, 3-сайлов участкасининг сайёр сайлови очилди.

Сайлов ўтказилган хонада овоз бериш учун зарур шароитлар яратилган. Фуқароларимиз депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоллари ҳамда дастурлари билан танишиб ўзлари маъқул топган номзодларга овоз берди. Сайлов байрамона руҳда ташкил этилди. Сайлов жараёнида Караман ҳокими бошчилигидаги кузатувчилар гуруҳи келиб, мамлакатимиз томонидан сайлов ҳуқуқи бўйича Ўзбекистон фуқароларига яратиб берилган имкониятлар билан танишди, бу борадаги ишларга юқори баҳо берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, Туркия ҳудудида 2 та – Анқара шаҳридаги элчихонада ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонада сайлов участкалари тузилиб, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 148-Шайхонтоҳур сайлов округига бириктирилган.

1 436
ЎзА