ЎзА Ўзбек

17.08.2018 10:23 Чоп этиш версияси

Тожикистон Президентининг давлат ташрифига доир расмий учрашувлар онлайн ёритилади

Тожикистон Президентининг давлат ташрифига доир расмий учрашувлар онлайн ёритилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Ушбу ташриф ҳақида кенг жамоатчиликни вақтида хабардор этиб бориш мақсадида Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун кун давомида брифинглар ўтказилади.

Кун тартибида мазкур ташрифга оид маълумотлар, информацион роликлар, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги расмий учрашувдан жонли эфирлар тақдим этилади.

Сайтимизни кузатиб боринг, Тожикистон Президентининг давлат ташрифига доир расмий учрашувлар онлайн ёритилиши режалаштирилган.

ЎзА
6 965