ЎзА Ўзбек

30.04.2018 12:32 Чоп этиш версияси

Товар айирбошлаш 20 фоизга ўсди

Товар айирбошлаш 20 фоизга ўсди Айни вақтда Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида тор доирадаги учрашувлар давом этмоқда.

Икки давлат раҳбарларининг мазкур учрашуви ўтган йил октябрда ўтган Анқара учрашувининг мантиқий давоми сифатида қабул қилинмоқда.

Қайт этиш жоизки, Ўзбекистон - Туркия ўртасида турли соҳаларда ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Хусусан, 2017 йилда давлатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ортиб, 1,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич жорий йилнинг биринчи чорагида эса 400 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоиз ўсиш демакдир.

ЎзА
7 502