Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мэри Иштван Тарлош бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. Ташриф доирасидаги илк тадбир Тошкентдаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтди.

Бу ерда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев, ҳокимлик мутасаддилари ва меҳмон делегация вакиллари иштирокида учрашув бўлди. Тошкент ва Будапешт шаҳри ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатда инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий, савдо-сотиқ, тадбиркорлик, маданий-маърифий, туризм соҳасини ривожлантиришга доир қатор масалалар эътиборга олинган.

Учрашувда Ж.Ортиқхўжаев меҳмонларни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гапириб берди. Икки пойтахт шаҳарлар ўртасида дўстона муносабатларни янги босқичда ривожлантириш борасидаги таклифларини айтди.

Венгрия Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида биринчилардан бўлиб тан олган мамлакат ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича яхши натижаларга эришилди. Бугун Ўзбекистонда венгриялик тадбиркорлар иштирокида қишлоқ хўжалиги, коммунал тизим, озиқ-овқат саноатига ихтисослашган корхоналар фаолият юритмоқда.

– Тошкент ва Будапешт ҳамкорлик алоқалари бундан 15 йил муқаддам бошланган, – дейди И.Тарлош. – Шаҳарларимиз ўртасида кенг қамровли алоқаларни ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Венгрия халқи Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ҳақида яхши билади ва бу ерга келишни орзу қилади. Бугун делегациямиз таркибида мамлакатимизнинг йирик молия-банк муассасалари, савдо-саноат, туризм, маданият соҳаси масъул ходимлари, тадбиркорлар келган. Улар иштирокида транспорт, туризм, маданий-гуманитар, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида истиқболли келишувларга эришамиз, албатта. Бу халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Будапешт делегацияси мамлакатимизнинг бир қатор вазирлик, банк, тадбиркорлик субъектларида учрашувлар ўтказиб, Тошкент, Самарқанд ва Бухоронинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишни режалаштирган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент – Будапешт: ҳамкорликнинг янги даври бошланмоқда