Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинчлик ва осойишталик – тараққиёт ва фаровонлик асоси

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 29-30 сентябрь кунлари Наманган ва Фарғона вилоятларида бўлди.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 29-30 сентябрь кунлари Наманган ва Фарғона вилоятларида бўлди.

Давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига сафарининг иккинчи куни Фарғона туманидаги “Мустақиллик шукронаси” фермер хўжалиги далаларида бўлиб, вилоят фермерлари ва фаоллари билан суҳбатлашди.

Деҳқон мўл ҳосил етиштириш учун йил бўйи тайёргарлик кўради, она ерга меҳрини бериб меҳнат қилади. Сиз каби инсонларнинг фидойилиги туфайли етиштирилган мўл ҳосил мамлакатимизнинг улкан хирмонини бунёд этишда, иқтисодиётимизни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади, деди Президентимиз.

Амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида халқимизнинг, хусусан, фарзандларимизнинг бахту иқболи, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етишини таъминлашдек олижаноб мақсад мужассам. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан этиб белгиланди. Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва, албатта, бахтли бўлиши шарт, деган эзгу тамойилнинг самараларини бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кўриб турибмиз.

Мамлакатимиз ўз тараққиёт йўлидан дадил бормоқда. Шаҳару қишлоқларимиз обод, хонадонларимиз файзу баракали, халқимиз дастурхони тўкин экани юртимиздаги тинчлик ва осойишталик самарасидир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети томонидан ўтказилган “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” рейтингида Ўзбекистон жаҳонда 44-ўринни, МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллагани барчамизга ғурур ва қувонч бағишлайди. Бу “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун” деган эзгу ғоянинг амалдаги ёрқин ифодасидир, деди Юртбошимиз.

Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида ерга, меҳнатга муносабат ўзгарди. Давлатимиз раҳбари томонидан фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга, фермерлар меҳнатини рағбатлантиришга кўрсатилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда. Буни Фарғона вилояти фермерлари етиштирган мўл ҳосил мисолида ҳам кўриш мумкин.

Вилоятдаги 3590 фермер хўжалиги 100 минг гектардан зиёд майдонда пахтадан мўл ҳосил етиштирди.

Абдумажид Яҳёев раҳбарлик қилаётган “Мустақиллик шукронаси” фермер хўжалиги аъзолари 109 гектар майдонда пахта ва ғалла етиштираётир. Фермер хўжалиги кўп тармоқли бўлиб, пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, паррандачилик, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишларида фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда 45 гектар майдонда ғалла етиштирилиб, гектаридан 62 центнердан ҳосил олинди. 64 гектар майдонда етиштирилган пахта йиғиб-териб олинмоқда.

Фермерлик ҳаракатини изчил ривожлантириш, фермерларни қўллаб-қувватлаш натижасида вилоятда пахта, ғалла, пилла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш шартнома режаси ортиғи билан бажарилмоқда.

Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Фермерлар кенгашлари ташкил этилгани соҳа самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбари фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, хомашё етиштириш билан кифояланмасдан, уни қайта ишлашни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини кўпайтириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Энахон Сиддиқова, Тошлоқ туманидаги «Заркент саховати» фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор Зебихон Рустамова, Фарғона вилояти Фермерлар кенгаши раиси Абдуғаффор Раҳимов, Ёзёвон туманидаги 22-мактаб ўқитувчиси Ўктамхон Солиева, Фурқат туманидаги «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонаси уста наққоши Маҳаматали Юнусов ва бошқалар дунёда тараққиётнинг “ўзбек модели” сифатида эътироф этилган дастур барча соҳаларда улкан самаралар бераётганини, халқимизнинг турмуш даражаси ва фаровонлиги юксалиб бораётганини қайд этди. Бу ютуқларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси эканини фахр билан таъкидлади.

Президентимиз Ислом Каримовнинг Наманган ва Фарғона вилоятларига сафари давомидаги учрашув ва мулоқотлар, билдирилган фикрлар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини муттасил юксалтиришга хизмат қилаётганини, халқимизнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкам эканини яна бир бор намоён этди.