Тинчлигимиз ва тараққиётимиз учун овоз бердим
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни қизғин давом этмоқда. Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, XV ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиби, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Фирдавсбек Мусабеков Андижон шаҳридаги 73-сайлов участкасида ўзи танлаган номзодга овоз берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни қизғин давом этмоқда. Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, XV ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиби, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Фирдавсбек Мусабеков Андижон шаҳридаги 73-сайлов участкасида ўзи танлаган номзодга овоз берди.– Биз тинчликсевар, тинчликпарвар халқмиз, – дейди Ф.Мусабеков. – Истиқлолимизнинг ўтган йигирма беш йили давомида қандай улкан марраларга, ютуқларга эришган бўлсак, барчаси Ватанимизнинг тинчлик-осойишталиги туфайлидир. Бугун осмонимиз мусаффо, халқимиз фаровон, дастурхонимиз тўкин-сочин. Барча эзгу орзуларимиз рўёбини кўраяпмиз.
Мен жорий йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслигини ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини исботлашга муваффақ бўлиб, Ватанимиз байроғини баланд ҳилпиратиб, мадҳиямизнинг баралла янграшига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман.
Сайлов билан боғлиқ барча маълумотларни катта қизиқиш билан ўрганиб чиқдим. Барча номзодларнинг сайловолди дастурлари билан танишдим. Бош қомусимизда белгиланган ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда, халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиб, тинчлигимизни, тараққиётимизни, буюк келажагимизни таъминлай оладиган муносиб номзодга овоз бердим.