Таниқли француз ёзувчиси Амин Маалуфга “Самарқанд шаҳар фахрий фуқароси” унвони берилди.
Таниқли француз ёзувчиси Амин Маалуф инсоният цивилизациясининг марказларидан бири – Самарқанд шаҳри тарихи, маданиятининг толмас тарғиботчиси, кўплаб бадиий пишиқ асарлар муаллифи сифатида Самарқандда ҳурмат, эъзоз топган. Ёзувчининг “Самарқанд” романи алоҳида тарихий, адабий-бадиий қийматга эгадир.
Таниқли француз ёзувчиси Амин Маалуф инсоният цивилизациясининг марказларидан бири – Самарқанд шаҳри тарихи, маданиятининг толмас тарғиботчиси, кўплаб бадиий пишиқ асарлар муаллифи сифатида Самарқандда ҳурмат, эъзоз топган. Ёзувчининг “Самарқанд” романи алоҳида тарихий, адабий-бадиий қийматга эгадир. Бундан 30 йил муқаддам чоп этилган ушбу асар қадим Самарқанднинг бой тарихида ёрқин саҳифа очди. Асар нафақат французлар, балки барча европаликлар назарида Самарқанднинг янгича қиёфасини белгилади. Роман шарқ халқлари тарихи, миллий урф-одатлари, ўчмас ва ўлмас анъаналарини ўзида мужассам этган.Юқоридагиларни инобатга олиб, Самарқанд аҳли, ижодкорлар ташаббуси ва халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг қарори билан ёзувчига “Самарқанд шаҳар фахрий фуқароси” унвони берилди.
Марказий Осиё тарихи билимдони, таниқли археолог олим Франц Гренега “Самарқанд шаҳар фахрий фуқароси” унвони берилди.
Марказий Осиё тарихи билимдони, таниқли археолог олим Франц Грене Самарқанд тарихининг тамал тоши бўлган қадимий Афросиёб шаҳри харобаларидаги деворий суратларни ўрганиш, реставрация қилиш ва қайта тиклаш ҳамда Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллигини аниқлаш ишларининг ташаббускори ва фидойиси ҳисобланади. Олимнинг илмий хулосалари ва бевосита амалий иштироки натижасида VII-VIII асрларга оид қадимги Афросиёб ҳукмдори Вархуманнинг хорижий элчиларнинг қабул қилиш жараёни акс эттирилган бебаҳо деворий сурати қайта тикланди.
Олимнинг Самарқанд тарихини ўрганиш, тадқиқ этиш, тиклаш борасида олиб борилаётган илмий фаолияти юксак қадрланиб Самарқанд шаҳри фаоллари, илмий жамоатчилигининг ташаббуси, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг қарори билан “Самарқанд шаҳар фахрий фуқароси” унвони берилди.
Франциядаги “Темурийлар тарихи ва маданиятини ўрганиш ассоциацияси” президенти, таниқли тарихчи олима Фредерик Бопертюс-Брессен хонимга “Самарқанд шаҳар фахрий фуқароси” унвони берилди.
Франциядаги “Темурийлар тарихи ва маданиятини ўрганиш ассоциацияси” президенти, таниқли тарихчи олима Фредерик Бопертюс-Брессен хонимнинг буюк давлат арбоби, Соҳибқирон Амир Темур ва темурийларнинг дунё цивилизацияси ривожи, инсоният маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги жаҳоншумул ўрни, аҳамиятини чуқур тадқиқ этган олима сифатидаги хизматлари эътирофга сазовор.
Нафақат бой тарихимиз, битмас-туганмас маънавий бойликларимиз тарғиботчиси, балки маданиятимиз, тарихимиз, маънавиятимизнинг жонкуяри сифатида нафақат Францияда балки, бутун жаҳонда таниқли олиманинг “Мовий Самарқанд”, “Сеҳрли Самарқанд” номли суратли китоблари юксак қадрланади.
Олиманинг ушбу хизматларини инобатга олган ҳолда Фредерик Бопертюс-Брессен хонимга Самарқанд шаҳри фаоллари, илмий жамоатчилигининг ташаббуси, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг қарори билан “Самарқанд шаҳар фахрий фуқароси” унвони берилди.