Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Унда Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида мониторинглар ташкил этилаётгани, бу жараёнда қамоқда сақланаётган шахслар билан жамоавий учрашувлар ва якка тартибдаги суҳбатлар ўтказилганини қайд этди.

2018 йилда қамоқда сақланаётган шахслардан 909 мурожаат тушган, Омбудсман телефон рақамига илк марта 30 та оғзаки мурожаат тушган.

Ҳисобот даврида тушган мурожаатларнинг816 таси суднинг ҳукмига (725 та) ва тергов тадбирларининг боришига (91 та) норозилик билан боғлиқ бўлган.

Қамоқда сақланаётган шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича уларнинг 15 нафари яхши томонга жиддий ўзгаргани туфайли шартли равишда муддатидан олдин озод этилган ёки озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташдан тўлиқ озод этилган.

Омбудсманнинг алоҳида эътибори ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётганларга ва маҳкумларга нисбатан ноқонуний таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги шикоятларга қаратилган. 2018 йилда Омбудсманга бу борада 101 шикоят келиб тушган.

Ушбу шикоятларни кўриб чиқиш учун процессуал нормаларни ҳисобга олган ҳолда улар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ва Олий судига юборилган. Мазкур шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатиш ва қўшимча текширув ўтказишни рад этиш тўғрисида 4 та қарор қабул қилинган. 7 та шикоят бўйича хизмат текшируви белгиланган. 49 та ҳолатда шикоятда баён этилган ахборот ўз тасдиғини топмаган, 25 та мурожаат процессуал тартибда судга юборилган ва 16 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Ҳисобот бўйича Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова маърузачига “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қийноқлар билан боғлиқ шафқатсиз, ғайриқонуний ҳолатларга ҳамон йўл қўйилаётгани Ўзбекистон обрўсига путур етказмоқда. Бу ҳолатлар чек қўйиш учун нима етишмаяпти? Бу борада қандай ёрдам керак?”, деган саволига У.Муҳаммадиев “Бу борада ўзаро ҳамкорликка асосланган дастурлар тасдиқлангани, лекин айрим жиҳатлари бажарилмагани, 2019 йилда бу алоҳида эътиборга олиниши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, хусусан, ички ишлар органлари ходимлари билан махсус семинарлар ўтказилишини” маълум қилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Светлана Ортиқова: “Қийноқлар билан боғлиқ шафқатсиз, ғайриқонуний ҳолатларга ҳамон йўл қўйилаётгани Ўзбекистон обрўсига путур етказмоқда”