Президент Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари фаолиятига бағишланган йиғилишда элчилар маънавиятига алоҳида эътибор қаратди.

Ўзингиз айтинг, элчи деган одам ўзбек халқининг бой тарихини, маданиятини, миллий қадриятларини, ватандошларининг дарду ташвишларини яқиндан билмаса, уларни юрагидан ўтказмаса, қандай қилиб Ўзбекистонни дунёга танитиши мумкин, деди давлатимиз раҳбари. Дейлик, Алишер Навоийдан, Бобурдан, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовдан икки қатор шеър айта олмаса, энг ёмони, она тилимизни мукаммал билмаса, қандай қилиб ҳақиқий элчи бўлиши мумкин?

Мен шу маънода Жанубий Кореядаги элчимиз Виталий Васильевич Фенга алоҳида раҳмат айтишни ўзимнинг бурчим, деб биламан.

Бу одам шунча йилдан буён элчилик лавозимида самарали ишлаётгани, Жанубий Корея билан иқтисодий, инвестициявий алоқаларни жадал ривожлантираётгани албатта эътиборга лойиқ, лекин унинг халқимизга жуда катта ҳурмат билдириб, ўзбек тилида равон гапириши барча элчиларимизга ўрнак бўлиши керак.

Ўзингиз айтинг, Ўзбекистоннинг чет элдаги элчиси бўлса-ю, ўзбек тилини билмаса, бу халқимизга хиёнат эмасми?

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон элчиси ўзбек тилини билмаса, бу халқимизга хиёнат эмасми?