ЎзА Ўзбек

30.12.2019 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали сўзлашдилар

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали сўзлашдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки қардош мамлакат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.

Жорий йил ноябрь ойида Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкентда ўтган иккинчи Маслаҳат учрашувининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги муносабатлар мустаҳкамлангани, экспорт-импорт амалиётлари ҳажмининг ошгани, энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат ва транспорт соҳаларида кооперация лойиҳалари амалга оширилаётгани икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим натижалари сифатида эътироф этилди.

Маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Суҳбат чоғида минтақавий ҳамкорлик ва халқаро сиёсатга доир масалалар ҳам муҳокама қилинди.

4 192
ЎзА