ЎзА Ўзбек

27.09.2018 Чоп этиш версияси

Тожикистон саноатининг муҳим ташриф қоғози

Тожикистон саноатининг муҳим ташриф қоғози

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида Турсунзода шаҳридаги “Талко” давлат унитар корхонаси фаолияти билан танишди.

Турсунзода шаҳри, 27 сентябрь. 
ЎзА махсус мухбири Алоуддин Ғаффоров хабар қилади.

Ушбу завод дунёдаги энг йирик алюминий ишлаб чиқарувчи корхоналардан биридир. 2007 йили завод "Тожикистон алюминий компанияси" (Талко) давлат унитар корхонасига айлантирилган.

Алюминий ишлаб чиқариш рангли металлургия саноатининг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланади. "Тожикистон алюминий заводи"да йилига 105 минг тонна бирламчи алюминий ишлаб чиқарилиб, асосан экспорт қилинади. Бундан ташқари, 70 дан ортиқ турдаги истеъмол товарлари тайёрланади. Айни пайтда заводда 8 мингга яқин ишчи меҳнат қилмоқда.

Жорий йил июль ойида Ўзбекистоннинг «Крантас групп» масъулияти чекланган жамияти билан Тожикистон алюминий компанияси ҳамкорлигида «Талко-Крантас» махсус техника воситалари заводи ташкил этилди. Мазкур қўшма корхонада автокранлар, трактор прицеплари, яримтиркамалар ва бошқа махсус техника воситалари ишлаб чиқарилади.

Президентларнинг ташрифи чоғида ушбу истиқболли лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

04ca7099-762a-2b08-e96a-0dd2720b3012.jpg

05b58a80-a865-c473-aec2-63556f718ef0.jpg

54e067a2-5b73-b5d9-2083-da59033c163b.jpg


6 473
ЎзА