Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.11.2017 11:56 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев Сергели туманида қурилган янги уйларни бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Сергели туманида қурилган янги уйларни бориб кўрди Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан учрашувда пойтахтимиздаги уй-жой муаммосига алоҳида эътибор қаратган эди. Учрашувда мутлақо янги дастур қабул қилингани, унга биноан 5 йил давомида пойтахтимизнинг ҳар бир туманида 20 тадан, жами 200 дан ортиқ 7 ва 9 қаватли, кўп хонадонли уй-жойлар қурилиши, бу мавзелар барча ижтимоий объектлар билан таъминланиши, муҳандислик тармоқларига уланиши, уйлар атрофи ободонлаштирилишини таъкидлаган эди.

Мазкур дастурда белгиланган вазифалар ижросига тўлиқ киришилиб, қисқа давр ичида юқори натижаларга эришилди. Пойтахтимизнинг Сергели туманида ана шундай янги массив пайдо бўлди.

Жорий йилнинг бошида қурилиши бошланган мазкур уй-жойлар бугун тўлиқ якунига етказилди. Уй-жойлар давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қуриб битказилди.

Давлатимиз раҳбари ўтган давр мобайнида қурилиш ишларининг бориши билан бир неча маротаба танишди, керакли топшириқлар берди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни мазкур уй-жойларни бориб кўрди.

Илгари бу каби уйлар йиллар давомида қурилар эди. Бугун қурувчиларимиз бу борада етарли тажриба тўплаб, иншоотларни сифатли ва тез қуриб фойдаланишга топширмоқда.

22.jpg

13 гектар майдонда 66 кўп қаватли уй-жой қад ростлаган. 1, 2, 3 хонали бу уйлар аҳолига имтиёзли кредитлар асосида берилди. Уйлар атрофида 240 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 630 ўринли ўрта таълим мактаби, 61-сонли оилавий поликлиника, ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси, шаҳар милиция бўлинмаси, почта ва китоб дўкони, дам олиш масканлари, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, велотрассалар барпо этилган.

Бундан ташқари, мавзеда хизмат кўрсатиш тармоқлари ташкил этилди, янги иш ўринлари яратилди.

Бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз, деди Президентимиз. Шундай экан, биноларни замон талабларига мос қилиб қуриш керак. Бундан ташқари, уйларни сақлаш, тўғри фойдаланиш ҳам бурчимиздир. Бу борада шу ерда яшовчиларнинг масъулиятини ошириш, уларда уз уйи учун жавобгарлик ҳиссини кўчайтириш лозим.

Президентимиз янги қурилган хонадонларда бўлди. У ерда яратилган шароитлар билан танишди, уй соҳиблари билан дилдан суҳбатлашди. Уларни янги хонадон билан табриклаб, совғалар тақдим қилди.

Мунаввар Камолхўжаева Учтепа туманидаги 75-ўрта мактабнинг бошланғич синфларига дарс беради. Тақдир тақозоси билан турмуш ўртоғи оламдан ўтган бу фидойи ўқитувчи уй-жойга эҳтиёжи боис жорий йилнинг бошида ариза билан туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Мазкур мавзеда қуриб битказилган арзон уй-жойлардаги хонадонлардан бири унга берилди. Бошланғич тўловини амалга оширган Мунаввар опа бугун уй тўйини нишонламоқда.

Янги уй соҳиблари Президентимиз билан суҳбатда яратилган шароитлардан мамнун эканини изҳор этди. Бу каби уй-жойлар оилаларга имтиёзли ипотека кредитлари ва солиқ имтиёзлари асосида берилиши аҳолининг кайфиятини кўтариб, турмуш даражасини оширишда муҳим омил бўлаётганини қайд этди.

Бу ерга кўчиб келаётганларни иш билан таъминлаш масаласи ҳам долзарбдир. Келажакда қуриладиган корхона ва ишлаб чиқариш объектлари бу уйларга яқин жойда бўлиши муҳим, деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз келажакда қуриладиган бу каби уйларни янада такомиллаштириш бўйича тавсия ва топшириқлар берди.

Абу Бакир Ўрозов, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА
9 949






Все о погоде - Pogoda.uz