Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.07.2017 13:32 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев: нуронийларни эъзозлаган инсон кам бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: нуронийларни эъзозлаган инсон кам бўлмайди Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кексаларнинг ҳаёти даражасини ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари “Нуроний” жамғармасининг Наманган вилояти бўлими янги биноси ва «Нуронийлар маскани» билан танишди.

Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зотан, нуронийларни эъзозлаган кам бўлмайди, деди Шавкат Мирзиёев.

Жамғарманинг Наманган вилояти бўлимида маъмурий бино, чойхона барпо этилган. Барча хоналар замонавий мебель ва компьютер жамламалари билан жиҳозланиб, қулай иш шароити яратилган.

Президентимиз «Нуронийлар маскани»да яратилган шароитлар билан танишди. Оқсоқоллар билан суҳбатлашди.

Суҳбатда ёшлар тарбияси, бошланғич таълим тизимини такомиллаштириш, ёшларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳолини иш билан таъминлаш масаласи диққат марказида бўлди.

Давлатимиз раҳбари Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган Гулчилар ассоциацияси фаолияти билан танишди.

Бу соҳага алоҳида эътибор қаратиш керак. Ассоциацияга ер майдони ажратиш, уларни қўллаб-қувватлаш лозим. Вилоятнинг ҳар бир туманида ассоциация бўлимларини ташкил қилиш, уларга малакали гулчиларни таклиф этиш даркор, деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз махсус факультет ташкил қилиб, гулчилик илмини ёшларга ўргатиш, Ўзбекистон Фанлар академияси билан фаол ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Абу Бакир Ўрозов, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА
21 251






Все о погоде - Pogoda.uz