ЎзА Ўзбек

31.08.2019 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйди

Халқимиз Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини улкан ютуқлар, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Жорий йилда энг улуғ, энг азиз айёмимиз мамлакатимиз бўйлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда. 

31 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйди. 

Мустақил бўлган, тинчлик ҳукмрон мамлакатда тараққиёт бўлади. Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда бу ҳақиқат яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам ёдгорлик пойига гуллар қўйди.







7 811
Зиёдулла Жонибеков, ЎзА мухбири