Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 13:04 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев Москвадаги «Номаълум аскар» ёдгорлигига гул қўйди

Шавкат Мирзиёев Москвадаги «Номаълум аскар» ёдгорлигига гул қўйди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Москва шаҳридаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйди.

Мазкур ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган Ватан ҳимоячилари хотирасига бағишлаб бунёд этилган.

Шавкат Мирзиёев тинчлик, озодлик йўлида жон фидо қилган ватанпарвар инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Маълумки, шу йилнинг 3 апрель куни Санкт-Петербург шаҳри метросида террориристик ҳаракати содир этилиб, инсонлар ҳалок бўлди. Давлатимиз раҳбари улар хотирасини ёдга олиб, шу ердаги "Ленинград – қаҳрамон шаҳар" ёдгорлиги пойига гул қўйди. 

Абу Бакир Ўрозов, Фарҳод Қурбонбоев (сурат), ЎзА
12 079






Все о погоде - Pogoda.uz