Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.10.2017 14:15 Чоп этиш версияси

Хивада беш юлдузли меҳмонхона қурилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Фаровон” меҳмонхонасининг қурилиш участкасида бўлди.

Хива шаҳри Амир Темур кўчасида қурилиши режалаштирилган ушбу меҳмонхона қадимий меъморчилик услубида 3 қаватли қилиб бунёд этилади. Унда турли даражадаги меҳмонларга мўлжалланган хоналар, конференция заллари, спорт майдончалари, ресторанлар, кўнгилочар масканлар ва бошқа имкониятлар бўлади. Меҳмонхонага франциялик ишбилармонлар инвестиция киритади.

Бу ерга келишимизнинг асосий мақсадларидан бири Хивани туристик зонага айлантириш бўйича қилаётган саъй-ҳаракатларимизни яна бир бор таҳлил қилишдан иборат, деди давлатимиз раҳбари. Туризмни ривожлантириш учун аввало сайёҳларга шароит яратиш зарур. Шу мақсадда келгуси уч йилда Хивада 20 га яқин меҳмонхона қурилади. Бу меҳмонхона беш юлдузли, мамлакатимиздаги энг яхши меҳмонхоналардан бири бўлади.

Анвар Самадов, ЎзА
4 147






Все о погоде - Pogoda.uz