Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2018 20:10 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев: ердан унумли фойдаланиш чораларини кўриш керак

Президент Тошкент вилоятига ташрифи давомида Қуйичирчиқ туманидаги собиқ «Каноп» заводи ҳудудида бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Бу ерда қишлоқ хўжалиги техникаларининг мавсумга тайёргарлиги, туманда 2018-2019 йилларда ирригация ва мелиорация тадбирларини ўтказиш, қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш каби лойиҳалар намойиш этилди. Шунингдек, пахта майдонларини жойлаштириш, қорамол боқиш орқали аҳолини сифатли гўшт билан таъминлаш, йилқичилик, чорвачилик, балиқчилик, паррандачиликни йўлга қўйиш, экин майдонлари яратиш каби маълумотлар ўрин олган. 

Давлат раҳбари ердан унумли фойдаланиш, бир қарич ерни ҳам қаровсиз қолдирмаслик лозимлигини таъкидлади.

Лойиҳаларда каноп етиштириш, шолини қайта ишлаш, мева-сабзавотларни сақлаш, қадоқлаш, Тошкент вилоятининг туманларида пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш каби истиқболли лойиҳалар ўрин олган.

ЎзА
11 350