ЎзА Ўзбек

30.01.2019 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев: Боғчага борган боланинг дунёқараши кенг бўлади

Шавкат Мирзиёев: Боғчага борган боланинг дунёқараши кенг бўлади Шавкат Мирзиёев Мирзачўл туманидаги "Бинафша" давлат мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар билан танишди.

2018 йилда амалга оширилган “Обод қишлоқ” дастури асосида капитал таъмирланган боғча 280 ўринга мўлжалланган. Бу ерда болажонларнинг таълим тарбия олиши учун барча замонавий шароитлар яратилди. Машғулот хоналари болаларни мактабга тайёрлашдаги энг илғор методикалар асосида замонавий инвентарлар билан жиҳозланган. Кичик спорт ва ўйин майдончаси қурилган. Турли интерфаол ўйинлар, ақлни чархлашга кўмаклашувчи жиҳозлар болаларнинг дастлабки билим ва кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

Болажонлар учун яратилган шароит билан танишар экан, мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, фарзандларимизга яхши тарбия бериш доимий эътиборимизда бўлади. Боғчага борган боланинг соғлиғи мустаҳкам, дунёқараши кенг, ўзига ишончи юқори бўлади, деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз бу борадаги ишларни изчил давом эттириш, давлат ва хусусий боғчалар ташкил этиш орқали болалар қамровини кўпайтириш, шу билан бирга таълим-тарбия сифатини ошириш зарурлигини таъкидлади

a2ee2837-60ed-459b-8e1d-45f6bbe44edd.jpg




14 007
Зиёдулла Жонибеков, ЎзА