ЎзА Ўзбек

30.03.2018 21:30:51 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев: Биринчи навбатда аҳоли бандлигини таъминлашимиз керак

"Zarbdor textile" масъулияти чекланган жамияти жорий йилнинг апрель ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Корхонада 17,5 миллион долларлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.

Корхонада йилига 31 миллион квадрат метр мато ҳамда 6,5 миллион дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхона ўз фаолиятини бошлаши билан 864 иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш эвазига жорий йилнинг учинчи чорагида яна 196 нафар хотин-қиз иш билан таъминланади.

Корхона билан танишиш чоғида Президентимиз мамлакатимизда етиштирилаётган пахта ўзимизда тўлиқ қайта ишланиши қўшимча қийматли маҳсулот тайёрлаш билан бирга янги иш ўрни яратиш имконини беришини таъкидлади.

Жиззах шаҳридаги собиқ тўқимачилик комбинатининг бўш турган бинолари негизида замонавий тўқимачилик мажмуасини барпо этиш, “Жиззах”, “Зомин-фарм” эркин иқтисодий зоналарида 2018-2019 йиллар учун режалаштирилганган инвестиция, шунингдек, вилоятда енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.