ЎзА Ўзбек

31.07.2019 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев Беларусга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Беларусга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 31 июль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, Минск шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон – Беларусь мулоқотининг давоми сифатида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф асносида Президентлар Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси ва Беларусь юқори технологиялар парки билан танишадилар.

Музокаралар якунида Президентлар Қўшма баёнот имзолаши, Ўзбекистон билан Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шерикликни, жумладан, инвестициялар, ишлаб чиқариш, илмий-техник кооперация соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга, ҳудудлараро тўғридан-тўғри алоқаларни қарор топтириш ва ривожлантиришга замин ясайдиган қатор ҳужжатлар қабул қилиниши мўлжалланмоқда.

5 368
ЎзА