Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.08.2017 17:22 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари ва раҳбарларига аҳоли учун энг қулай турмуш шароитларини яратиш бўйича Олмалиқ шаҳри билан мусобақалашишни таклиф этди

Мусобақа шартлари уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини яхшилаш, ижтимоий инфратузилма, тиббиёт муассасаларини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, ўртача иш ҳақи кўрсаткичларини ошириш каби йўналишлар бўйича бўлади. Давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббуси асосида шаҳарларнинг ўзаро мусобақалашуви одамлар ҳаёти учун муносиб шароитлар яратишга хизмат қилади.

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри ва Бекобод туманида болаларни мактабгача таълим муассасалари билан тўлиқ қамраб олиш, бу тажрибани мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига татбиқ этиш лозимлигини таъкидлади.

Сайтимизни кузатиб боринг.

ЎзА
4 728






Все о погоде - Pogoda.uz