Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

29.08.2018 15:28 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев: Асосий мақсад фермерлар даромадини кўпайтириш

Шавкат Мирзиёев: Асосий мақсад фермерлар даромадини кўпайтириш
Президентимиз Бекобод туманидаги «Юсупов Ғофуржон файз» фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Бугунги кунда мамлакатимизда янги деҳқончилик тизимига мос, тупроқ унумдорлигини оширадиган ва экинлардан юқори ҳосил олишни таъминлайдиган экиш тизимлари жорий этилмоқда. Қишлоқ хўжалиги экинларини белгиланган меъёрлар асосида суғориш, озиқлантириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши самарали курашиш, уруғ ва ресурслар сарфини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ғаллачилик ва пахтачиликнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш йўналишидаги селекция ва уруғчилик ишларини такомиллаштириш чоралари кўрилаётир.

Пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган мазкур фермер хўжалигининг умумий ер майдони 78,6 гектарни ташкил этади. Жорий йилда хўжалик раҳбари Ғофуржон Юсупов 31,1 гектар майдонга ғалла экиб, гектаридан 71 центнердан ошириб ҳосил олди. Соф фойда 80 миллион сўм. Айни пайтда 47,5 гектар ер майдонида ғўза экилган. Бундан ҳам 35 центнердан ошириб ҳосил олиш мўлжалланмоқда. 

7a4e6431-5810-3370-d335-b3402da473b1.jpg

Ҳозирда фермер экспортёр ташкилотлар билан 13,5 тонна мош, 7,5 тонна фасол, ички бозорга 60 тонна картошка ва 45 тонна сабзи сотиш бўйича шартнома тузган. Бунинг учун ғалладан бўшаган ер майдонларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиб, парваришлаётир. Хўжаликда меҳнат қилаётган 35 нафар ишчи манфаатдорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Давлатимиз раҳбари фермер хўжалиги дала шийпонида вилоят фермерлари билан мулоқот ўтказди.

8af59a2d-394e-5175-ca64-e2e6706f2608.jpg

Мамлакатимизнинг асосий даромади қишлоқ хўжалигидан. Истиқболли, серҳосил пахта навларини яратиш, ғўзани қўшқатор экиш фермер даромадини кўпайтиради. Фермер далага чиқдими, меҳнати самарасидан уй, машина олсин, фарзандларини ўқишга киргизсин, уйлантирсин, деди Президентимиз.

5c198f61-d00f-f2df-74bf-5a898b2b3f8c.jpg

Кўптармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, бу бўйича хориж тажрибасини ўрганиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Умар Асроров, ЎзА
5 963