Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда бўлди.

Бу ерда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган вазифалар ижроси билан танишди, ҳаво десантчилар бригадаси машғулотларини бевосита кузатди, ҳарбийлар билан мулоқот қилди.

0a1b4196-15ee-96cc-eb59-c08a8c3d6861.jpg

Мамлакатимиз сарҳадлари ҳимоячиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб турмуш шароити яратиш доимий эътиборда. Хусусан, ушбу ҳарбий қисмда ҳам Ватан ҳимоячиларининг ўз хизмат бурчларини намунали ўташлари учун барча шароит яратилган. 

Давлатимиз раҳбари ҳарбий қисмда ташкил этилган Маданий ҳордиқ маркази, кутубхонани ўз ичига олган Маънавият маркази, аутсорсинг тизими жорий этилган ошхонани кириб кўрди.

4305a263-9895-fe6e-1450-9a9477e28c5d.jpg

– Ватанни севиш – улуғ фазилат. Ёшларимизни ана шундай фазилатли қилиб тарбиялашимиз керак. Бунинг учун сиз каби мағрур, бақувват йигитлар намуна бўлиши зарур. Ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни миллий ифтихор, ватанга садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши керак, – деди давлатимиз раҳбари.

Учрашувда ҳарбийларнинг яшаш шароитини яхшилаш, уларни уй-жой билан таъминлаш ишларини янада жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди. Бунинг учун жойларда ташкил этилган ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятини такомиллаштириш лозимлиги айтилди.

Ҳаво десантчилари тайёргарлигини ошириб бориш учун аэродинамик тренажёрлар ўрнатиш, «Ватанпарвар» ташкилотлари қошида парашютчилар тўгараклари очиш бўйича топшириқлар берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: ҳарбийлар барчага намуна бўлиши керак