ЎзА Ўзбек

21.01.2019 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев: Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз

Шавкат Мирзиёев: Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз
Германияда ўқиётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Берлин шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мамлакатимиз делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида самимий суҳбат бўлиб ўтди.

1d2441d6-5366-b7c4-f9b4-31feead6ed55.jpg

Давлатимиз раҳбари ватандошларимизнинг ўқиш ва ишлари, орзу-истаклари билан қизиқди.

– Ривожланган давлатлар барча соҳаларга илмий ёндашиб натижага эришган. Биз ҳам жуда катта изланишдамиз. Бутун ҳаракатларимиз дунё билан тенг бўлишга, халқимизга муносиб ҳаёт яратишга қаратилган. Ислоҳотларни сиздек илғор ёшлар билан бирга амалга оширамиз. Ҳамма ўрганган билим, “ноу-хау”ларингни Ўзбекистоннинг ҳар бир соҳаси интиқлик билан кутяпти. Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз,- деди Шавкат Мирзиёев. 

Президент ёшларни ўқиш ва изланишларини муваффақиятли тугатиб, билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга таклиф этди.

10 486
ЎзА