ЎзА Ўзбек

09.11.2017 09:25:39 Чоп этиш версияси

ШҲТ Бош котиби билан учрашув

2017 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири мамлакатимизга ташриф буюрган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди.

ШҲТ Бош котиби 2017 йил 10-11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мувзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади.

Суҳбат давомида халқаро форум кун тартиби ҳамда ШҲТ ва ШҲТ органларининг Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш масалаларини ҳал қилишдаги иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда ШҲТни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.