ЎзА Ўзбек

27.09.2018 Чоп этиш версияси

​Сенатда қандай ҳужжатлар ратификация қилинди? (Онлайн)

​Сенатда қандай ҳужжатлар ратификация қилинди? (Онлайн)

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида бир қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилишга оид масалалар ҳам кўриб чиқилди. 

Жумладан, сенаторлар “Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидаларини (Истанбул, 1999 йил 7 ноябрь, 2017 йил 7 май ҳолатидаги ўзгартиришлар билан) ратификация қилиш тўғрисида”ги, “Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставига киритилган тузатишни (Абиджан, 2017 йил 10-11 июль) ратификация қилиш тўғрисида”ги, “Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқдилар.

Қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди.​

3 699
ЎзА