Саммитда муҳим ҳужжатлар имзоланди
Тор доирадаги музокарадан сўнг МДҲ мамлакатлари раҳбарлари мажлисни кенгайтирилган таркибда давом эттирди
Тор доирадаги музокарадан сўнг МДҲ мамлакатлари раҳбарлари мажлисни кенгайтирилган таркибда давом эттирди.
Душанбе, 28 сентябрь.
ЎзА махсус мухбири Алоуддин Ғаффоров хабар қилади.
Мажлисда қатор салмоқли ҳужжатлар, жумладан, 1948 йил 10 декабрдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан баёноти, Космосни тадқиқ этиш ва ундан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида МДҲ конвенцияси, 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича асосий тадбирлар режаси, 2019-2023 йилларга мўлжалланган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар давлатлараро дастури, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, 2021 йилни МДҲда архитектура ва шаҳарсозлик йили деб эълон қилиш ҳақидаги келишув ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.
МДҲга раислик қиладиган навбатдаги мамлакат масаласи кўриб чиқилди. Умумий қарорга мувофиқ, 2019 йилдан ушбу халқаро тузилмага раислик Туркманистонга ўтди.
Шунингдек, МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган яна қатор ҳужжатлар қабул қилинди.