Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман. 
 
Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон демократияни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашда муваффақиятларга эришишига, минтақада яқин қўшничилик муносабатларини изчил ривожлантиришга қаратилган ташқи сиёсат юритиш орқали Марказий Осиёда барқарорликни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига ишонаман. Германия Федератив Республикаси бундан буён ҳам Ўзбекистоннинг ишончли шериги бўлиш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр.

Сизга масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, куч-қувват ва омад тилайман. 
 
Йоахим Гаук
Германия Федератив 
Республикаси Федерал Президенти

Сиз Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни йўллашдан беҳад мамнунман.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлардан мамнунлигимизни изҳор этиб, мамлакатларимиз манфаатлари йўлида ушбу муносабатларни барча соҳаларда янада ривожлантириш йўлида биргаликда саъй-ҳаракат қилишимизни таъкидлайман.

Сиз Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, Ўзбекистон ва унинг халқига доимий ривож ва фаровонлик тилайман. 

Жаноби Олийлари, юксак эҳтиромларимни қабул қилгайсиз.

Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас- Сабоҳ,
Кувайт Давлати Амири

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман. 
 
Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида халқларимиз манфаати, минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида стратегик шерикликни, кўп томонлама ва серқирра ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, қардош Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга муваффақиятлар тилайман.

Ҳурмат билан, 
 
Илҳом Алиев,
Озарбайжон Республикаси Президенти

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табригимни қабул қилгайсиз.

Украина Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятининг халқаро ҳуқуқ принциплари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига қатъий амал қиладиган обрўли аъзоси сифатида бундан буён ҳам изчил ривожланишига ишонади.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ўзаро манфаатли шерикликнинг энг яхши анъаналарини мустаҳкамлаб, халқларимиз манфаати йўлида икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини тўлиқ ишга солишга умид қиламан.

Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўзингиз учун қулай вақтда Украинага ташриф буюришингизни таклиф қиламан.

Ҳурматли Шавкат Миромонович, фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик, давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик тилайман.

Эҳтиром билан, 
  
Пётр Порошенко,
Украина Президенти

Сизни Россия Федерацияси Ҳукумати ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман.

Сайловдаги ишончли ғалабангиз Сиз давлат институтларини янада мустаҳкамлаш, изчил ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш бўйича илгари сурган йўналишларга сайловчилар ишонишидан далолат беради. Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон барча соҳаларда янги муваффақиятларга эришишига аминман.

Сиз Россия билан Ўзбекистоннинг дўстона ва шериклик муносабатларини кенгайтириш, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшганингизни алоҳида таъкидлайман. Ўзаро серқирра ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ҳукуматлар даражасидаги ишларни фаол давом эттиришга тайёрман.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги ғоят масъулиятли фаолиятингизга муваффақиятлар тилайман.

Эҳтиром билан, 
 
Дмитрий Медведев,
Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган: 

Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири – Шайх Ҳасина Вазед

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби – Сергей Лебедев

Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори – Кристин Лагард

Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош котиби – Талеб Рифаи

Европа парламенти вице-президенти – Ричард Чарнецки

Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили – Питер Буриан

Европа парламенти депутати – Артис Пабрикс

Европа парламенти депутати – Фульвио Мартушелло

Япония парламенти Маслаҳатчилар палатаси депутати – Кёко Накаяма

Москва ва Бутун Рус Патриархи – Кирилл

АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси президенти – Борис Кандов

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори, академик – Виктор Садовничий

Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори – Виктор Гришин

Корея Республикаси Инҳа университети президенти – Чве Сун Жа

Хитойнинг “Поли Текноложиз” компанияси президенти – Ван Линь

Россиянинг “Транснефть” компанияси вице-президенти – Владимир Рушайло

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самимий қутловлар