Самимий қутловлар
Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига хорижий мамлакатлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.
Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига хорижий мамлакатлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.Жумладан:
Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи – Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ички ишлар вазири – Муҳаммад бин Нойиф бин Абдулазиз Ол Сауд
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси раисининг иккинчи ўринбосари, мудофаа вазири – Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд
Ўмон Султони – Қобус бин Саид
Кувайт Давлати Амири – Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти – Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими – Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум
Бирлашган Араб Амирликлари Бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди – Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири – Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён
Миср Араб Республикаси Президенти – Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн ас-Сиси
Тунис Республикаси Президенти – Муҳаммад ал-Божий Қоид ас-Сибсий
Туркия Республикаси Президенти – Режеп Таййип Эрдўғон
Қозоғистон Республикаси Президенти – Нурсултон Назарбоев
Тожикистон Республикаси Президенти – Имомали Раҳмон
Қирғизистон Республикаси Президенти – Алмазбек Атамбоев
Бангладеш Халқ Республикаси Президенти – Абдул Ҳамид
Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири – Шайх Ҳасина Вазед
Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати Ижроия кенгаши раиси – Абдулла Абдулла
Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг биринчи ўринбосари, армия генерали – Абдул Рашид Дўстум
ўз табрикларини йўллаганлар.
Қутловлар келиши давом этмоқда.