Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам жаноб Президент!

Америка Қўшма Штатлари номидан Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан муборакбод этаман. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари мамлакатингиз мустақилликка эришгач, яъни 25 йил аввал бошланган. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги, суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга доир сиёсатимиз бугун ҳам давом этмоқда.

Сизнинг Президент этиб сайланишингиз Ўзбекистон учун муҳим даврни бошлаб берди. Сизнинг минтақада ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда халқаро муносабатларда мувозанатни сақлашга қаратаётган алоҳида эътиборингизни қўллаб-қувватлайман. Шунингдек, Президент вазифасини бажарувчи сифатида муҳим соҳаларда, шу жумладан, иқтисодиёт ва қонун устуворлиги соҳаларида Сиз бошлаган ишларни катта мамнуният билан қайд этаман.

Ҳукуматингиз билан ўрнатилган ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз ҳамда ушбу алоқаларни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятларни ишга соламиз. Ўзаро умумий манфаатларимизни ҳисобга олиб, мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида биргаликдаги ишларимизни давом эттирамиз, деган умиддаман.

Самимият билан,
Барак обама,
Америка Қўшма Штатлари Президенти

Жаноби Олийлари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан табриклайман. 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловни юксак даражада, Конституцияга мувофиқ ташкил этган Ўзбекистон халқи таҳсинга лойиқ.

Менинг ваколатларим ўз якунига етаётгани муносабати билан, фурсатдан фойдаланиб, иқлим ўзгариши, ядровий қуролсизланиш ҳамда халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш каби қатор масалаларда БМТ ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Тошкентда бўлиб ўтган учрашувларимизни мамнуният билан эслайман.

Сизга Ўзбекистоннинг келгуси сиёсий ва ижтимоий тараққиётида давлат раҳбари сифатида улкан муваффақиятлар тилайман. Ишонтириб айтаманки, жаноб Антониу Гутерреш бошчилигида БМТ, шу жумладан, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ Ўзбекистон ҳукумати ва халқи билан ҳамкорликни давом эттиради.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Пан Ги Мун,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
Бош котиби

Ҳиндистон ҳукумати ва халқи номидан Сизни 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ғалабангиз билан чин дилдан муборакбод этаман.

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида самарали, узоқ муддатли дўстлик ва ҳамкорлик ришталари ўрнатилган бўлиб, кейинги йилларда улар янада мустаҳкамланди ва янги босқичга кўтарилди. Ишонаманки, ўзаро манфаатли алоқаларимиз бундан буён ҳам ривожланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига энг эзгу тилакларимни билдираман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.

Пранаб Мукержи,
Ҳиндистон Республикаси Президенти

Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз ва халқингиз қўллаб-қувватлагани билан самимий табригимни қабул қилгайсиз. Ўзбекистон Сизнинг раҳбарлигингизда тараққиёт ва фаровонлик йўлини давом эттиришига ишонаман. Сиз кўп йиллар мамлакатнинг Бош вазири сифатида самарали фаолият кўрсатдингиз.

1992 йил Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён дўстона муносабатларимиз мунтазам ривожланиб бораётгани муҳим аҳамиятга эга. Яқинда барпо этилган Сурғил газ-кимё мажмуаси каби муваффақиятли лойиҳаларимиз ва ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз янада кенгайишига ишонаман.

Келгуси йил мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги ва корейсларнинг Марказий Осиёга кўчишининг 80 йиллигини нишонлаймиз, дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган стратегик шериклик муносабатларимиз янада чуқурлашишига умид қиламан. Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон Республикасига абадий фаровонлик тилайман.

Пак Кин Хе,
Корея Республикаси Президенти

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табригимни қабул қилгайсиз.

Ўзбекистон Республикасини сиёсий, хавфсизлик ва айниқса, иқтисодий соҳада ҳамкорлик нуқтаи назаридан, Чехия Республикасининг Марказий Осиё минтақасидаги энг муҳим шерикларидан бири, деб биламан. Мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг ўсиш суръатлари изчил давом этмоқда. Аммо ҳамкорлигимизнинг барча соҳаларида мавжуд имкониятлар ҳали тўлиқ ишга солинмаган деган фикримга қўшиласиз, деб ўйлайман.

Шу муносабат билан Сизнинг барча даражада, жумладан, олий даражадаги сиёсий мулоқотни жадаллаштириш зарурлиги тўғрисидаги сўзларингизни маъқуллайман ва тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Бу Чехия билан Ўзбекистон ўртасида барча соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Сиз, Жаноби Олийларини ўзингизга қулай вақтда Чехия Республикасига ташриф билан келишга таклиф этаман. Чехия Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги анъанавий самимий муносабатлар бундан буён ҳам дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат руҳида янада ривожланишига ишонаман. Прагада бўладиган учрашувимиз Чехия ва Ўзбекистоннинг ўзаро муносабатларини янада чуқурлаштириш имконини беришига ишонаман.

Сиз, Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимида улкан муваффақиятлар тилайман.

Ҳурмат билан,
Милош Земан,
Чехия Республикаси Президенти

Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклаш ва ўзимнинг энг эзгу тилакларимни изҳор этишга рухсат бергайсиз.

Мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар келажакда янада мустаҳкамланиши ва кўп томонлама ҳамкорлигимиз кенгайишига ишонаман.

Муҳтарам Президент Жаноблари! Сизнинг масъулиятли фаолиятингизда мустаҳкам соғлик, улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига янада фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан,
Янош Адер,
Венгрия Президенти

Сингапур халқи номидан Сиз, Жаноби Олийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман.

Сиз, Жаноби Олийларининг ушбу лавозимга сайланганингиз Ўзбекистон халқининг Сизга моҳир ва доно Президент сифатида ишончининг ифодасидир. Ўзбекистон Сизнинг раҳбарлигингизда тараққиёт йўлини дадил давом эттиришига ишонаман.

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида самимий муносабатлар йўлга қўйилган ва мамлакатларимиз турли халқаро форумлар доирасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида Сиз билан ҳамкорликда ишлаш имкониятини сабрсизлик билан кутиб қоламан.

Масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.

Самимият билан,
Тони Тан Кенг Ям,
Сингапур Республикаси Президенти

Муҳтарам Жаноби Олийлари!

Мен ва рафиқам Сиз, Жаноби Олийларини Президент сайловида ғалаба қозонганингиз ва халқингизнинг юксак ишончига сазовор бўлганингиз билан самимий табриклаймиз.

Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам соғлик, омонлик ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизга муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига абадий тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.

Сиз, Жаноби Олийларига бўлган юксак ҳурматимизни қабул қилгайсиз.

Ал-Мутасиму Султон Бадлишоҳ Янг ди-Пертуан Агонг XIV,
Малайзия Қироли 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Вьетнам Социалистик Республикаси ҳукумати ва халқи номидан Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табригимни йўллайман.

Ўзбекистон халқи мамлакатни барқарорлаштириш ва ривожлантириш борасида эришаётган ютуқларни ҳар доим қизиқиш билан кузатиб борамиз ва қувонамиз. Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон халқингиз манфаати, минтақада тинчлик ва фаровонлик йўлида барқарор изчил ривожланишни давом эттиришига аминман.

Вьетнам ва Ўзбекистон ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари ва серқирра ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши халқларимизнинг умумий манфаати ва истакларига хизмат қилишига ишонаман.

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга муваффақиятлар тилайман.

Эҳтиром билан,
Чан Дай Куанг,
Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси – Валентина Матвиенко

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, ички ишлар вазири – Сайф бин Зоид Ол Наҳаён

БМТнинг Oзиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори – Жозе Грациану да Силва

Европа парламенти депутати – Ивета Григуле

Европа парламенти депутати – Андрей Мамикинс

“МАХАМ” компанияси раиси ва бош директори – Хосе Фернандо Санчес-Хунко

Испания саноат жиҳозлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси бош директори – Хуан Рамон Дуран Пабло

Саудия Арабистонида яшаётган ватандошларимиз.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самимий қутловлар