ЎзА Ўзбек

31.08.2018 23:13 Чоп этиш версияси

Самимий қутловлар

Самимий қутловлар
Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан самимий қутловлар келиши давом этмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Азиз қардошим!

Туркманистон халқи ва ҳукумати номидан ҳамда шахсан ўз номимдан Сизга ва Сиз орқали қардош ўзбек халқига Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрик ва энг эзгу тилакларимни билдираман.

Яқинда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари саммити доирасида бўлиб ўтган учрашувимизни катта мамнуният билан эслайман.

Ўшанда очиқлик ва ишонч муҳитида ўтган музокараларда Туркманистон – Ўзбекистон дўстлиги ва ҳамкорлигини янада ривожлантиришга бирдек интилишимиз яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик муносабатлари халқларимиз фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам мустаҳкамланиб боришига қатъий ишонаман.

Ушбу қулай фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб қоламан. 

Чуқур ҳурмат билан, 

Гурбангули БЕРДИМУҲАМЕДОВ,

Туркманистон Президенти

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Қозоғистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни билан самимий табриклайман.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини ошириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш йўлида юксак натижаларга эришди. Шу муносабат билан Сизнинг оқилона ва самарали раҳнамолигингизда мамлакат изчил тараққиётни янада давом эттириши ва кўзлаган эзгу мақсадларига эришишини тилайман.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маънавий қадриятлар муштараклиги, кўп асрлик дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорликка асосланган муносабатлар халқларимиз фаровонлиги йўлида йилдан- йилга ривожланиб бормоқда.

Ишончим комил, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларга алоҳида суръат бағишлаётган биргаликдаги фаолиятимиз давлатларимиз равнақининг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва туганмас ғайрат-шижоат, масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан,

Нурсултон НАЗАРБОЕВ,

Қозоғистон Республикаси Президенти

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Мамлакатингизнинг асосий байрами – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан энг самимий тилакларимни қабул қилгайсиз.

Ўзбекистон ҳақли равишда муваффақиятли ривожланаётган кўп миллатли демократик ҳуқуқий давлат ҳисобланади, халқаро майдонда катта обрў-эътиборга эга. Минтақавий ва халқаро миқёсдаги долзарб масалаларни ҳал этишга муҳим ҳисса қўшмоқда.

Қардош мамлакатларимиз 2017 йилда эришган сиёсий ҳамкорлик даражаси барча соҳалардаги ўзаро алоқаларни фаол ривожлантиришга хизмат қилиб, дўстлик ва яхши қўшничиликнинг юксак намунаси бўлди.

Савдо-иқтисодий шериклик икки томонлама ҳамкорликнинг алоҳида эътибор талаб қиладиган муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатларимиз чегараолди ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани ҳамда фуқароларимиз давлатларимиз ғамхўрлигининг амалий натижаларини ўз ҳаётида сезаётгани қувонарлидир.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

Сооронбай ЖЭЭНБЕКОВ,

Қирғизистон Республикаси Президенти

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Беларусь халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни Мустақиллик куни билан муборакбод этаман.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг юксак натижалари, мамлакатингизнинг Марказий Осиё ва жаҳон майдонида нуфузи ортиб бораётгани Беларусда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Давлатларимиз ўртасида ўзаро ишонч руҳидаги конструктив муносабатларни мустаҳкамлашга муштарак интилиш икки томонлама мулоқотимизни самарали ва манфаатли ҳамкорликнинг янги ютуқлари билан бойитишга хизмат қилишига ишончим комил.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, туганмас ғайрат-шижоат, ўйлаган барча орзуларингиз ва ниятларингиз рўёбини, дўст Ўзбекистон халқига эса, тинчлик ва фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан,

Александр ЛУКАШЕНКО,

Беларусь Республикаси Президенти

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 

Президент жаноблари!

Ўз номимдан ва юртдошларим номидан Сизга ва халқингизга Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни билан самимий табрикларимни йўллашга ижозат бергайсиз.

Ўтган икки йилда Ўзбекистон катта тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ишонтириб айтаманки, Германия Сизнинг раҳбарлигингизда бошланган ислоҳотлар ва модернизация жараёнини, жумладан, Сиз амалга ошираётган қўшни мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Яқин ойларга режалаштирилган олий даражадаги ташрифлар турли соҳаларни қамраб олган икки томонлама муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш учун яхши имконият бўлади.

Сизга бахт-саодат, Ўзбекистон халқига эса ҳуррият, хавфсизлик ва фаровонлик билан йўғрилган порлоқ келажак тилайман.

Франк-Вальтер ШТАЙНМАЙЕР,

Германия Федератив Республикаси Президенти

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 

Жаноби Олийлари!

Ҳиндистон ҳукумати ва халқи номидан ҳамда шахсан ўз номимдан Сизни, Жаноби Олийлари, Ўзбекистон ҳукумати ва халқини Мустақиллик куни билан муборакбод этаман ва энг эзгу тилакларимни йўллайман.

Мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий, маданий ва маърифий алоқалар савдо ва инвестициялар, фан ва технологиялар, туризм ва маданият каби соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорлигимизда ўз аксини топмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз халқларимиз фаровонлиги йўлида ушбу ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

Жаноби Олийлари, Сизнинг жорий йилда Ҳиндистонга ташрифингизга катта умид боғлаганмиз. Ушбу ташриф мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашига ишонамиз.

Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқига эса муттасил тараққиёт ва равнақ тилайман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.

Рам Натҳ КОВИНД,

Ҳиндистон Республикаси Президенти

* * *

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний

Жанубий Африка Республикаси Президенти Матамела Сирил Рамафоса

Австрия Республикаси Президенти Александр Ван дер Беллен

Бельгияликлар Қироли Филипп

Исроил Давлати Президенти Реувен Ривлин

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла Иккинчи

Ўмон Султони Қобус бин Саид

Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куанг

Мьянма Иттифоқи Республикаси Президенти Вин Мьин

Таиланд Қироли Маха Вачиралонгкорн

Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев

Москва ва Бутун Русь Патриархи Кирилл 

Рим-католик черкови раҳбари Папа Франциск

Қутловлар келиши давом этмоқда.

5 426