Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл бошчилигидаги Рус православ черковининг Москва Патриархати делегацияси 29 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Мамлакатимизда виждон эркинлиги ҳар жиҳатдан таъминланган. Жумладан, Конституциямизда ҳар бир инсоннинг ўзи хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни турли конфессия вакиллари ўз диний амалларини эмин-эркин адо этишларининг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Делегация аъзолари ташрифни пойтахтимиздаги Свято-Троицкий Никольский аёллар монастирини зиёрат қилишдан бошлади. Христиан динига эътиқод қилувчи юртдошларимиз учун яратилган шароитлар мисолида Ўзбекистонда бағрикенглик, диний ва миллатлараро тотувликни таъминлашга доир инсонпарвар сиёсат, жамиятдаги барқарорликка гувоҳ бўлди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Мусулмонлар идораси раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Мусулмонлар идораси раиси, муфтий У.Алимов Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган эзгу ташаббуслар ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази барпо этилаётгани соф ислом маърифатини тадқиқ қилиш, экстремизм ва диний мутаассибликка қарши курашиш йўлида муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

– Ушбу заминда азалдан кўплаб миллат ва элатлар тинч-тотув, ўзаро аҳил-иноқ яшаб келган, – деди Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл. – Бугун ҳам Ўзбекистонда диний бағрикенгликнинг юксак анъаналари қарор топган. Барча дин вакиллари давлат томонидан тенг қўллаб-қувватланаётгани, хусусан, христианлар учун эркин эътиқодий муҳит яратилгани бунинг ёрқин ифодасидир.

Учрашувда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Делегация аъзолари ташриф давомида Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳам бўлади. Тошкент епархиясининг 145 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида ташкил этиладиган тантанали тадбирда иштирок этади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рус православ черковининг Москва Патриархати делегацияси Ўзбекистонга келди