ЎзА Ўзбек

13.06.2017 15:58 Чоп этиш версияси

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Жаноби Олийларига

Муҳтарам Владимир Владимирович!

Забайкалье ўлкасида йўловчилар автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учрагани оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, барча жабрланганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман.

Қайғу билан,

Шавкат Мирзиёев, 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

10 316