ЎзА Ўзбек

27.09.2018 Чоп этиш версияси

Президентлар Турсунзода шаҳрига ташриф буюрди

Президентлар Турсунзода шаҳрига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида Турсунзода шаҳрига йўл олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига Душанбе-Турсунзода йўли байрамона безатилган. Йўл бўйларига Ўзбекистон ва Тожикистон байроқлари, паннолар ўрнатилган. Шиорларда икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли эришилган мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва унинг амалдаги самаралари акс этган.

Турсунзода шаҳрида давлатимиз раҳбарини минглаб жамоатчилик вакиллари "Хуш омадед" (Хуш келибсиз) деб алоҳида эҳтиром билан кутиб олди.

a18390a7-2410-d5d1-628a-83cbcdf52a88.jpg

0b3e740c-4b67-8e36-9a98-9d433ba83844.jpg

86463758-4fb8-201d-a46f-1cd3902f4c98.jpg

6 048
Алоуддин Ғаффоров, ЎзА