Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 13:06 Чоп этиш версияси

Туркия Республикаси Президенти Бухорога келди

Туркия Республикаси Президенти Бухорога келди
Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 1 май куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди. 

Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Бухоро вилоятида Туркия Республикаси делегациясини кутиб олишга алоҳида тайёргарлик кўрилган. Кўчалар икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган, ранг-баранг панноларга халқларимизнинг дўстлиги ва қардошлиги тараннум этилган сўзлар ёзилган. 

Ташриф дастуридан Президентларнинг Бухоро заминида мангу қўним топган азиз-авлиёларимиз хоки пойларини зиёрат қилиши, Бухоро шаҳридаги қадимий Арк қўрғони, Пойи Калон мажмуаси ва бошқа тарихий ёдгорликларни томоша қилиши ўрин олган. 

Куннинг иккинчи ярмида олий мартабали меҳмон Президентимиз ҳамроҳлигида Лаби ҳовуз саҳни ҳамда Девонбеги мадрасасида ўтказиладиган Шашмақом, Бухоро фольклор қўшиқ ва рақсларидан таркиб топган концерт дастурида иштирок этиши кутилмоқда.

Матназар Элмуродов, Эркин Ёдгоров, ЎзА
7 077