Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 15:39 Чоп этиш версияси

Президентлар Арк қўрғонига ташриф буюрди

Президентлар Арк қўрғонига ташриф буюрди Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Бухоро шаҳридаги Арк – вилоят ўлкашунослик музейига келди.

Ўтмишда Ғарб билан Шарқни боғлаган Буюк ипак йўлининг муҳим чорраҳаларидан бирида жойлашган Бухоро бой ва шонли тарихга эга. Ушбу тарих халқимизнинг яшаш тарзи, бунёдкорлиги, этнографияси, хорижий давлатлар билан ижтимоий-иқтисодий алоқаларидан гувоҳлик беради. Арк қўрғонида жойлашган вилоят ўлкашунослик музейида намойиш қилинаётган минглаб экспонатлар, археологик буюмлар шу ҳақда ҳикоя қилади.

0b2d5b83-4895-43bb-20ec-ce6c7a9d371e.jpg

Икки давлат раҳбарлари мазкур музей фаолияти билан танишди, бу ердаги ноёб осори атиқаларни кўздан кечирди.

Бухоро ўтмишда савдо, маданият ва сиёсий алоқалар маркази сифатида минтақада муҳим мавқеига эга бўлган. Аркда ҳукмдорлар турли эллардан келган элчилар билан мулоқот олиб борган.

Икки давлат раҳбарлари музей қўриқхона ҳудудидаги жомеъ масжидида бўлди. Меҳмонларга қўрғон марказида сақланиб қолган қабулхона — маросимхонада вилоят санъаткорлари томонидан тақдим қилинган миллий куй-қўшиқларда халқлар дўстлиги ғояси тараннум этилди.

1c80f6a5-d1c5-54be-f29f-e1f89e0f698d.jpg

Матназар Элмуродов, Эркин Ёдгоров, ЎзА
19 014