Туризм мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратишда муҳим йўналишлардан ҳисобланади. Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сайёҳлик соҳасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Туризм мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратишда муҳим йўналишлардан ҳисобланади. Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сайёҳлик соҳасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим омил бўлмоқда.

Президентимиз жорий йилнинг январь ойида Хоразм вилоятига ташрифи давомида вилоятнинг туризм борасидаги имкониятларини тўлиқ ишга солиш, янги йўналишлар ташкил этиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғиб қилиш, меҳмонхоналар ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди.

Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан суҳбатда тармоқда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш орқали хорижлик сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини юксалтириш, соҳа учун етук мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, сувенир ишлаб чиқарадиган корхоналарни кўпайтириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берган эди.

Шавкат Мирзиёевга ушбу топшириқларнинг ижроси бўйича маълумотлар берилди вилоятга хорижлик ва маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш лойиҳалари тақдим қилинди.

Янги сайёҳлик йўналишларини очиш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қилинаётган ишлар, 2018 йилда келиши кутилаётган сайёҳлар оқими ҳақида маълумотлар берилди.

Туризм ривожланган мамлакатларда «хавфсиз туризм» атамаси қўлланилмоқда. «Хавфсиз туризм» лойиҳаси юртимизга келган сайёҳлар ва меҳмонларнинг хавфсизлигини таминлаш, улар учун замонавий шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўзда тутади.

Президентимиз вилоятда «Хавфсиз туризм» концепциясини амалга ошириш лойиҳаси билан ҳам танишди. Унда туризм инфратузилма объектларини видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш, туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи ва сайёҳатчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи давлат ва нодавлат объектларини ягона ахборот-коммуникация тизимига улаш, вилоят ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳлар бўйича маълумотлар баъзасини шакллантириш каби чора-тадбирлар ўрин олган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимизга «Хавфсиз туризм» лойиҳаси тақдим этилди