ЎзА Ўзбек

14.12.2018 Чоп этиш версияси

Президентимиз спортчи-ёшлар билан учрашди

Президентимиз спортчи-ёшлар билан учрашди Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида қурилган янги ёпиқ сузиш ҳавзаси фаолияти билан танишди.

«Ватанпарварлар» боғи ёнида қад ростлаган ушбу замонавий иншоотда 25/11 метрлик тўрт йўлакдан иборат иккита сузиш ҳавзаси мавжуд. Ҳавзадаги сув ҳар ўн соатда махсус фильтрлар ёрдамида тўлиқ янгилаб турилади.

Яна бир муҳим жиҳати, иншоотдаги ҳавзалар миллий менталитетимиздан келиб чиқиб, ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида қурилди.

Президентимиз бу ерда шуғулланаётган ёш спортчилар билан мулоқот қилди. Спортчиларга навбатдаги мусобақаларда омад тилади.

75bc9ee3-4426-d0de-6d11-c7292183b5ea.jpg

ff4b6868-2f1c-c8b1-32b7-505debd93976.jpg


4 755
З.Жонибеков, ЎзА