Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида барпо этилаётган замонавий логистика марказида бўлди.

«Greenfoodtrade» МЧЖ томонидан ташкил этилаётган мазкур марказ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланади. 2018 йилнинг учинчи чорагида тўла қувват билан ишга туширилиши мўлжалланаётган ушбу лойиҳа мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш, ички бозорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ер майдонларидан унумли фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Қирқ гектардан ортиқ майдонни эгаллаган мажмуада 5 кросс-докинг, гипермаркет, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш ва сақлаш омбори, 10 минг тонналик музлатгич, 150 ўринли меҳмонхона қурилади.

Президентимизга мазкур мажмуа ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шу ерда Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Қибрай туманидаги Агрологистика маркази мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва қадоқлаш, иссиқхона, музлатгич, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ўз ичига олади. 2018 йилнинг биринчи ярмида ишга тушириладиган марказда 500 га яқин иш ўрни яратилади.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги «Sardorkom» масъулияти чекланган жамиятида олмадан шарбат тайёрлаш йўлга қўйилади. Паркент туманида ташкил этиладиган корхонада мева-сабзавотни музлатиш, қадоқлаш ва сақлаш мажмуаси, замонавий иссиқхона барпо этилади.

Ерлардан унумли фойдаланиш керак, деди давлатимиз раҳбари. Бугунги замон тўғри келган нарсани эмас, фойда келтирадиган, бозори чаққон маҳсулотлар етиштиришни талаб қилмоқда.

Президентимизга тижорат банклари томонидан молиялаштирилаётган йирик лойиҳалар ҳақида ҳам сўзлаб берилди. Лойиҳаларда қоғоз маҳсулотларини қайта ишлаш, мева-сабзавотларни қадоқлаш учун гофракартон қутилар ишлаб чиқариш, паррандачилик соҳасини ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш кўзда тутилган.

Тошкент вилояти туманларида рентабеллиги ва ҳосилдорлиги паст бўлган суғориладиган экин майдонларига экиладиган экин турларининг схематик харитаси ҳақида сўзлаб берилди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги ер майдонларини мониторингдан ўтказиш ишларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бунда квадрокоптор ёрдамида ер майдонларини ўлчаш, маълумотларни электрон базага киритиш, ер майдонларини аэрофотосъемка қилишга эътибор қаратилган. Ер майдонларини АН-2 самолёти ва квадрокоптер ёрдамида ўлчаш натижалари таққосланди. Маълум бўлишича, 100 гектар майдонни самолёт ёрдамида 20 соатда ўрганилса, квадрокоптер қўлланилганда худди шу ҳажмдаги ишларга 4 соат сарфланар экан. Бундан ташқари, экинларга агродрон, ОВХ пуркагичи ва самолёт ёрдамида ишлов беришнинг қиёсий кўрсаткичлари ҳам намойиш этилди. Иш унумдорлигини оширишда замонавий агродронларнинг имкониятлари юқори баҳоланди.

Бу каби замонавий қурилмалар қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга, деди Шавкат Мирзиёев. Агар соҳанинг эртанги кунини ўйласак, бундай замонавий тизимга тезроқ ўтишимиз керак. Дронлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, бу борада қўшма корхона тузиш ва кадрлар тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

2017-2018 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш инновацион лойиҳаси ҳам кўрсатилди. «Ўзагротехсаноатмашхолдинг» компанияси тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари намойиш қилинди. Компания қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, машина-трактор парклари ва лизинг хизматларини ўзида жамлаган. Лойиҳалардан мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари ва истиқболдаги режалар ўрин олган.

Мамлакатимизда беларуслик инвесторлар билан ҳамкорликда замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилмоқда. Президентимиз ушбу техникалар турларини кўздан кечирди. Инвесторлар билан мазкур тизимни янада такомиллаштириш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари ҳақида суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев замонавий логистика маркази, истиқболли лойиҳалар билан танишди