ЎзА Ўзбек

29.11.2018 19:17 Чоп этиш версияси

Президентимиз “Хива” темир йўл вокзалида бўлди

Президентимиз “Хива” темир йўл вокзалида бўлди Президент Шавкат Мирзиёев 29 ноябрь куни Урганч - Хива поездида Хива шаҳрига келди.

Президентимиз 2017 йил январь ойида Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Урганчдан Хивагача темир йўл ва Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этиш, бу йўлда электропоездлар, келгусида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” тезюрар поезди қатновини йўлга қўйиш лозимлигини қайд этган эди. Қисқа фурсатда бу эзгу ташаббус амалга ошди.

Вокзал биносининг ташқи кўриниши Хоразм меъморчилиги намуналарини ўзида акс эттириб, унда замонавий VIP-зал, она ва бола, тиббиёт хоналари мавжуд. Вокзалда 35 нафар ишчи бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатади. 20 ўринли меҳмонхона юртдошларимиз ва туристларга қўшимча қулайлик яратади.

photo5188521687472253312.jpg

Вокзал билан “Ичан-қалъа” музей-қўриқхона мажмуаси ўртасидаги масофа 2 километрни ташкил қилади. Бу шаҳарда туризмни янада ривожлантириш, сайёҳларни жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Урганч - Хива темир йўл йўналиши ва Хива вокзали расман очилди. Келгусида Хивагача “Afrosiyob” тезюрар поезди қатновини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Президентимиз вокзал инфратузилмасини янада яхшилаш, йўловчиларга халқаро стандартлар асосида хизмат кўрсатиш, туристларга қулайлик ва имтиёзлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

photo5188521687472253314.jpg

photo5188521687472253313.jpg

photo5188521687472253315 (1).jpg

photo5188521687472253316.jpg

photo5188521687472253318.jpg

photo5188521687472253321.jpg


Зиёдулла Жонибеков, ЎзА
9 032