Президентимиз Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуини зиёрат қилди.

Шавкат Мирзиёев 2016 йил 18 октябрь куни пойтахтимизда ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи қошида ислом маданияти, умумбашарий цивилизация ривожига беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали бой меросини ўрганишга ихтисослашган халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Президентимиз мазкур марказ қурилиши лойиҳаси билан танишди.

Марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги кутубхоналар, архив фондларида сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини тўплаш, уларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш билан шуғулланади.

Бугунги кунда Имом Бухорий мажмуаси ёнидан жой ажратилиб, марказни қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди.

Президентимиз мазкур халқаро марказнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратди. Бу муассасада ислом маданияти тарғиботини йўлга қўйиш бўйича комплекс ёндашув ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлади. Бино хоналарида буюк алломаларимизнинг руҳи, маънавий куч-қудрати ва салоҳияти намоён бўлиб туриши, бунинг учун ҳар бир хонани муайян аллома номи билан аташ ва шунга яраша жиҳозлаш зарурлигини қайд этди.

Буюк мутафаккир бобомиз, барча муҳаддислар пешвоси Имом Бухорий мангу қўним топган ушбу масканда ўзига хос маънавий-руҳий муҳит мавжуд, деди давлатимиз раҳбари. Мажмуага зиёратга келган одам бу марказга ҳам кириб, ўзига катта озуқа олсин, боболаримиз ҳикматларидан ўрганиб кетсин. Шунда уларнинг калбида улуғ аждодларимиз билан фахрланиш туйғуси ривож топади, айни пайтда шундай буюк зотларнинг авлоди масъулиятини ҳис этади.

Янги марказда алломаларимизнинг бебаҳо меросини ўрганишда ўзига хос мактаб яратган буюк муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий, улуғ фақиҳлар Бурҳониддин Марғиноний, Абуллайс Самарқандий, калом илмининг буюк мутафаккирлари Абу Мансур Ал-Мотуридий, Абул Муин Насафий каби аждодларимиз бой меросини алоҳида-алоҳида ўрганиш ва илмнинг шу соҳалари бўйича мукаммал билимга эга бўлган етук мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш кераклиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев олимлар ва уламолар билан суҳбатда ушбу марказда тадқиқотчиларга Қуръони карим оятларини қироат билан ўқиш, тўғри талаффуз этиш, араб имлосида ёзиш – каллиграфия бўйича мамлакатимиз етакчи олимлари дарсларини йўлга қўйиш, хорижлик тадқиқотчилар учун стажировкалар таъсис этиш ҳақида сўзлади.

Учрашувда Бухородаги Мир Араб мадрасасининг ҳам қадимги мавқеини тиклаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Унинг биносини таъмирлаш ва замонавий технологиялар билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилди.

Пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида Ислом тараққиёт марказини ташкил этмоқчимиз. Ушбу масканда ҳам Имом Бухорий халқаро маркази каби халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитишга, буюк аждодларимиз ислом таълимотига беқиёс ҳисса қўшганини аниқ мисоллар билан кўрсатиш керак, деди давлатимиз раҳбари.

Имом Бухорий мажмуаси атрофида жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини реконструкция қилиш лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Бу зиёратчилар учун қўшимча қулайлик яратиб, ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Давлатимиз раҳбари Махдуми Аъзам зиёратгоҳидан Имом Бухорий мажмуигача бўлган йўл бўйида икки қаватли замонавий уйлар ва ижтимоий объектлар қуриш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди