Президентимиз элчилар зиммасидаги масъулиятни эслатди
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарига Мурожаатида мамлакатимизнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, хорижий сармоялар ва чет эллик сайёҳларни кенг жалб этиш Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналарининг асосий вазифаларидан бўлиши кераклигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарига Мурожаатида мамлакатимизнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, хорижий сармоялар ва чет эллик сайёҳларни кенг жалб этиш Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналарининг асосий вазифаларидан бўлиши кераклигини таъкидлади.Барча элчилар эшитсин, Янги йилдан бошлаб иш услуби ўзгаради. Агар ҳар ҳафтада инвестиция бўйича аниқ таклифларни бермаса, Ўзбекистонга ҳеч бўлмаганда 10 нафар турист жўнатмаса бундай элчи бизга керак эмас. Сайёҳлик ҳам инвестиция. Ташқи ишлар вазири ҳафтада икки марта элчилар билан гаплашиб, нечта сайёҳ келади, қандай инвестиция киритилади, элчи қайси заводларга борди, қайси маҳсулотлар арзон, қандай технология олиб келса бўлади, мана шуларни муҳокама қилиши керак, деди Президентимиз.
Видеоконференция алоқа шаклида ўтган мажлисда мамлакатимизнинг бутун дунёдаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари ҳам қатнашди.
Мамлакатимизнинг Хитой, Жанубий Корея, Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчилари алоқага чиқиб, Президентимизнинг ташрифларидан сўнг ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлик янада фаоллашганини, қўйилаётган вазифалар асосида элчихоналар фаолияти янгича мезонлар асосида ташкил этилаётганини қайд этди.