Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда аввал берилган топшириқлар ижроси билан танишиш ва истиқболдаги режаларни белгилаб олиш мақсадида 30 апрель куни Сурхондарё вилоятига келди.

Давлатимиз раҳбари 2018 йил 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишиб, туман ва шаҳарларда қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўламини сифат жиҳатдан кенгайтириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган эди.

Ўтган давр мобайнида мазкур топшириқлар ижроси юзасидан бир мунча ишлар амалга оширилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишларида умумий қиймати 3 триллион 12 миллиард 994 сўмлик 423 та лойиҳа ишга туширилиб, 7 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

Давлатимиз раҳбари белгилаб бераётган вазифалар ижросига мувофиқ воҳада цемент ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Гранит ва габбро тошларини қазиб олиб, қайта ишлайдиган корхона барпо этилди. Замонавий иссиқхоналар қурилиб, турли зироатлар етиштириш, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантиришга, таълим, тиббиёт соҳаларини ривожлантириш, аҳолини арзон, сифатли уй-жой билан таъминлашга эътибор янада кучайди. Қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўлами кенгайди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш муҳим вазифа сифатида белгилаб олинди. Жумладан, жорий йилнинг биринчи чораги якуни билан вилоят бўйича 23,6 миллион доллар қийматидаги 42 та тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.Саноат соҳасида 16,2 миллион доллар, қишлоқ хўжалигида 3,62 миллион ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 3,16 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди.

Вилоятда янги лойиҳаларни ишга тушириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар воҳанинг ҳудудий экспорт салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутмоқда. Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳудудий экспорт ҳажми 131,5 фоизга бажарилди. Ёки ўтган йилнинг дастлабки чорагида 17 минг 763,3 доллар қийматидаги маҳсулот четга жўнатилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 23 минг 365,9 долларни ташкил этди. Дунёнинг турли давлатларига 20 634,9 доллар қийматидаги мева-сабзавот, 483 минг 800 доллар ҳажмидаги паррандачилик, 2 минг 731 доллар қийматидаги саноат ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинди.

Жорий йилда вилоятнинг экспортёр корхоналари 164 минг 981,9 доллар қийматидаги маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишни мўлжалламоқда.

Ташриф давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдимотларини ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи бошланди