ЎзА Ўзбек

24.08.2018 06:20 Чоп этиш версияси

Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 24 август куни ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, ташриф доирасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.

Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтадиган ОҚХЖ саммитида глобал иқлим ўзгариши шароитида Орол денгизи ҳавзасининг экологик аҳволини яхшилашда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Мажлис якуни бўйича Давлат раҳбарлари кенгашининг қўшма баёноти қабул қилиниши кутилмоқда.

ЎзА
6 921