Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Наврўз сайилларида иштирок этди
Давлатимиз раҳбари Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида давом этаётган байрам сайлларида қатнашди. Вилоят фаоллари, жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва ёшлар билан суҳбатлашиб, уларни байрам билан табриклади.
Давлатимиз раҳбари Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида давом этаётган байрам сайлларида қатнашди. Вилоят фаоллари, жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва ёшлар билан суҳбатлашиб, уларни байрам билан табриклади. Наврўзнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига тўхталди.
Президентимиз боғда намойиш этилаётган маданий дастурлар, миллий халқ ўйинларини томоша қилди.

