ЎзА Ўзбек

01.09.2018 20:37 Чоп этиш версияси

Президент Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келиши давом этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келиши давом этмоқда
Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик, давлатимиз раҳбарига муваффақиятлар тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета Иккинчи

Испания Қироли Филипп VI

Нидерландлар Қироли Виллем-Александр

Швеция Қироли Карл XVI Густав

Швейцария Президенти Алан Берсе

Греция Президенти Прокопис Павлопулос

Австралия Генерал-губернатори Питер Косгроув

ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.

ЎзА
5 605