ЎзА Ўзбек

29.11.2018 12:58 Чоп этиш версияси

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келди

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида 29 ноябрь куни Хоразм вилоятига келди.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 14-15 октябрь кунлари Хоразмга ташрифи чоғида вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, саноат ва қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, ижтимоий объектлар барпо этиш ва инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берган эди. 

Шунга мувофиқ, ўтган даврда ҳудудда кўплаб янги корхоналар, кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилди. Саноат корхоналари, уй-жойлар, таълим муассасалари, ижтимоий-маданий объектлар қурилди. Яна қатор лойиҳалар бўйича ишлар давом эттирилмоқда. 

Президентимизнинг Хоразм вилоятига сафари давомида аввалги ташрифда белгиланган режалар қандай амалга оширилаётгани билан танишиши, ҳудуд тараққиётини янги босқичга кўтариш бўйича истиқболдаги долзарб вазифалар белгиланиши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари Урганч халқаро аэропортидан Шовот туманига йўл олди. 

А.Шокиров, ЎзА мухбири
6 460