Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 январь куни “Жўшқин Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди.

a1471787-ca03-2eb5-c37d-5168e562dd5d.jpg

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 18 январь куни бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди, шунингдек, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказади.

Нарендра Моди ташаббуси билан 2003 йилдан буён Гужарат штати маркази Гандинагар шаҳрида ўтказиб келинаётган «Жўшқин Гужарат» саммити минтақадаги энг йирик халқаро форумлардан бири ҳисобланади.

Ҳиндистон фармацевтика саноати маркази бўлган Гужаратда дунёдаги энг илғор компаниялар фаолият юритади. Саммит доирасида улар билан мамлакатимиз компаниялари ва ҳудудлари ўртасида савдо ва бизнесни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга жўнаб кетди