ЎзА Ўзбек

17.08.2018 11:49 Чоп этиш версияси

Президент матбуот хизмати томонидан тақдим этилган икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид қисқа маълумотлар

Президент матбуот хизмати томонидан тақдим этилган икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид қисқа маълумотлар
17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикасига Тожикистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан келди.

Икки давлат раҳбарлари бунга қадар 8 марта учрашган.

2018 йил 9 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти 18 йил давомида илк бор Тожикистонда давлат ташрифи билан бўлди.

Визаларни бекор қилиш, авиаташувларнинг тикланиши ҳамда чегараларнинг алоҳида участкалари бўйича келишувларга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2018-2019 йил учун “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Савдо-иқтисодий алоқаларнинг фаоллашуви туфайли 2017 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 236,8 миллион долларни ташкил қилди.Томонлар ушбу кўрсаткични 1 миллиард долларгача етказишни режалаштирган.

Сўнгги йилларда бир неча савдо-иқтисодий кўргазма-ярмаркалари ташкил этилди, унинг доирасида икки давлат тадбиркорлари бир неча миллион долларлик шартномалар тузишди.

Бугунги кунда икки давлат ўртасида 130 дан ортиқ келишувлар имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида икки томонлама алоқаларни тартибга солувчи асосий ҳужжат – Абадий дўстлик тўғрисидаги Шартнома ҳисобланади.

ЎзА
7 185