ЎзА Ўзбек

16.05.2019 15:36 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев: Сиҳатгоҳ ҳудудида енгил конструкциялардан меҳмон уйлари ташкил этиш зарур

Шавкат Мирзиёев: Сиҳатгоҳ ҳудудида енгил конструкциялардан меҳмон уйлари ташкил этиш зарур


Президентимиз Хонобод шаҳридаги “Хонобод” сиҳатгоҳида амалга оширилган ишлар билан танишди.

Денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган сиҳатгоҳ курорт зона саналади. Мазкур даргоҳ ўзининг кислород билан тўйинган, ионлаштирилган ҳавоси билан юқори ва қуйи нафас йўллари, асаб тизими, юрак қон-томир касалликларини даволашга ихтисослашган.
Сиҳатгоҳда беморлар асосан юқори ҳароратли сув (ер юзасида чиқишда ҳарорати +18°С дан + 44°С гача) билан даволанади. Бунда иқлимий, парафин, электр-ёруғлик, фитотерапия, функционал терапия, парҳез билан даволаш ва санатория-курорт услублари кенг қўлланилади.
Бундан ташқари, минерал ванналар, физиотерапия, электрофорез, гальванизация, игна билан даволаш, стоматология, косметология, галотерапия (тузли шахта), сузиш ҳавзаси, фитнес-зал, фитобар ҳам мавжуд.
Сиҳатгоҳдаги замонавий клиник ва био-кимёвий лаборатория, УТТ ва ЭКГ ташҳислаш ускуналари беморларга аниқ ташҳис қўйишда муҳим аҳамият касб этади.

265f8bb6-acbc-973b-2b57-bf2ddf672920.jpg

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 2 июнь куни вилоятга ташрифи давомида "Хонобод" сиҳатгоҳини бориб кўрган эди. Қурилиши тугалланмаган, ташландиқ ҳолда ётган сиҳатгоҳ биноси қурилиши, ҳудудини ободонлаштириш, қурилиш ишларини охирига етказиб, дам олиш масканини замонавий андозалар асосида барпо этиш бўйича зарар кўрсатма ва топшириқлар берган эди. 

Бугун бу ташаббус амалий ифодасини топмоқда. Улкан қурилиш, ободонлаштириш майдонига айланган Хонобод шаҳари кун сайин чирой очмоқда. Жумладан, 2018 йил июль ойида республика аҳамиятига эга бўлган “Хонобод” сиҳатгоҳи ишга туширилди. 180 ўринга мўлжалланган сиҳатгоҳни барпо этиш учун 90 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Даволаш бинолари, стандарт, яримлюкс ва люкс хоналар, 6 та апартаментда барча шароитлар яратилди. 

Давлатимиз раҳбари санаторийда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Энди ушбу тоғли ҳудудда енгил конструкциялардан меҳмон уйлари ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев бу хизматлар нархини камайтириб, қамровни кенгайтириш, яна кўплаб одамларни иш билан таъминлашга хизмат қилишини қайд этди. Сиҳатгоҳ ҳудудидаги ер майдонларини тадбиркорларга бериш орқали 3 минг киши дам оладиган масканлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

31e53607-907c-23b8-3736-0172c34e81e1.jpg

Шу ерда Андижон вилоятида туризмни ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда Хонобод шаҳрида 2017-2019 йилларда амалга оширилган ишлар, Кампирравот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Inimpeks Alliance” масъулияти чекланган жамияти томонидан дам олиш масканлари ташкил этиш, “Lu Yang Agroculture” хорижий корхонаси томонидан мевали боғлар ва полиз экинлари, цитрус мевалар ва бодом боғларини ташкил этиш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. 
Марҳамат туманидаги “Мингтепа” археология мероси объектида туризмни ривожлантириш лойиҳасини амалга оширилиши тарихимизни, ўзлигимизни англашга хизмат қилади. Бу ерга мактаб ўқувчиларини саёҳатга олиб келиш даркор. Зеро, маданий меросимизни бугунги авлод яхши билиши, у билан фахрланиши керак, – деди давлатимиз раҳбари.. 

Хонобод фаоллари билан ўтказилган мулоқотда Хонобод шаҳрини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди. Яқин қўшничилик муносабатларини тиклаш, экологик мусаффоликни таъминлаш, туризмни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, инновацион ёндашув, табдиркорликни қўлаб-қувватлаш, иш ўринларини яратиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш зарурлиги қайт этилди.

6c6b0f14-10af-a152-b4c3-9b646bb47641.jpg

7e0db94c-a453-2c49-14bf-9a2b038e37a6.jpg

af95fbff-3697-2749-4893-9fc2e3d3d895.jpg

b50878e0-de7c-18d3-61b6-5fba9cc89744.jpg

9d1c6346-c0e0-5c07-a780-77edad458a9f.jpg

1cdbdac2-b046-5fcf-0598-f8f527039bfa.jpg

5b90e0b7-1795-8c82-42cf-5aefb4f76914.jpg

Алоуддин Ғаффоров, А.Абдуллаев (сурат), ЎзА
5 077